Мавзу юзасидан📚👇 [ Ссылка ]
Видеони оригинал варианти 🎥👇
[ Ссылка ]
Каналимизнинг youtubeдаги ссылкаси [ Ссылка ]
Каналимизнинг телеграмдаги сахифаси [ Ссылка ]
Osmosisнинг youtubeдаги оригинал канали ссылкаси [ Ссылка ]
Хужайра патофизиологияси атрофия , аплазия ва гипоплазия
Атрофия - бу ҳужайралар ўлчами ва ёки сони камайиши натижасида орган
ёки тўқима ҳажмининг кичиклашиву.Атрофия физиологик ва патологик бўлиши мумкин. Онтогенез жараёнида бузилишлар бўлса, орган бутунлай йўқ бўлиши мумкин - агенезия, эрта рудимент - аплазия кўринишини сақлаб қолиниши, тўлиқ ривожланишга эришмайди – гипоплазияда.
Физиологик атрофия инсон ҳаёти давомида юз беради. Шундай қилиб,
туғилгандан сўнг, киндик артериялари, артериал (боталл) йўли атрофияси ва йўқ бўлиб кетиши; қарияларда жинсий безлар атрофияси, қарияларда - суяклар, умуртқалараро тоғай.
Патологик атрофия - бу касаллик туфайли юзага чиқадиган ўзгаришларга мослашиш. Бу тиббиётда энг катта аҳамиятга эга ва уни турли сабабларга кўра келиб чиқариши мумкин, энг асосийси тўйиб овқатланмаслик, қон айланишининг бузилиши ва ички секреция безлари, марказий ва периферик асаб тизимининг фаолиятида
бузилишлар , интоксикация.
Умумий атрофия формалари
Алиментарное атрофия очлик натижасида ёки сўрилишни бузилиши туфайли.
Рак кахексияси (kakos- ёмон, hexis —ҳолат).
Гипофизар кахексия (Симмондс касаллигида) гипофиз шикастланганида;
Церебрал кахексия (гипоталамус шикастланганида).
Бошқа касаликларда — туберкулез, бруцеллез, сурункали дизентерияга ухшаш
сурункали инфекцияларда.
Махаллий атрофия
Дисфункционал атрофия (адинамиядан атрофия яъни камҳаракатлиликдан
мисол учун: узоқ вақт ётоқ режимида ётувчиларда ёки гипс бўлган танамизни
қайсидир қисмида).
Қон таъминоти етишмаслигидан келиб чиқадиган атрофия. Миокардда
бундай жараён коронар артерияларнинг прогрессив атеросклерози фонида
кардиомиоцитлар атрофияси ва диффуз кардиосклероз ривожланиб, буйрак
томирлари склерози билан - буйраклар атрофияси бўлганда кузатилади.
Босим атрофияси қон томирларни эксудат, трансудат суюқлиги, ўсма билан босилиб қолинши натижасида юзага чиқади. Гидроцефалияда ликвор суюқлигини тўпланиши бош мия қоринчаларини кенгайиши ва бош мия атрофиясига олиб келади.
Невротик атрофия нервларнинг денервацияси мисол учун полимиелит
натижасида мотонейронларнинг шикастланиши.
Физикавий ва кимёвий омиллар таъсирида атрофия. Йод ва тиростатик дорилар қалқонсимон безнинг функциясинибостиради ва унинг атрофиясига олиб
келади.АКТГ ва глюкокортикоидларни узоқ муддати қўллаш буйрак усти безининг пўстлок қаватининг атрофияси ва буйрак етишмовчилигига олиб келади.
Ещё видео!