Ўзбекистон ҳукумати қишлоқ жойларидаги аҳолининг газ ва электр муаммосинеи ечиш устида ишламоқда.
Бу ҳақда Би-би-сига гапирган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Лазиз Қудратов биринчи марта Tashkent City лойиҳасини амалга оширишда "қандайдир хатоларга йўл қўйилган бўлиши мумкин"лигини эътироф этди.
Жорий йил январида Тошкентда ўтган матбуот анжуманида Лазиз Қудратов ва бошқа расмийлар Британиядаги Open Democracy ташкилотининг Tashkent City лойиҳасининг шаффоф эмаслиги ҳақидаги хулосаларини рад этишганди.
Open Democracy ташкилоти ўз ҳисоботида пул ювиш эҳтимолидан огоҳлантирган.
Ўзбек расмийлари Open Democracy ташкилотининг жорий йил январида эълон қилинган илк ҳисоботидаги хулосаларни рад этишган, кейинги ҳисоботларни эса жавобсиз қолдирганлар.
Лондондаги Uzinvest Forum анжуманида қатнашган Лазиз Қудратов Би-би-си саволларига жавоб берди.
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Ещё видео!