Сотрудничество - Telegram: @anaxalosbot
#Андижонда #хозир #булди
Андижон вилояти Улуғнор туманида йўлда ҳаракатланиб кетаётган MAN ёниб кетди. Бу ҳақда Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 18 декабрь куни соат 18:04 да Улуғнор тумани 4-P Марғилон сойбўйи йўлининг 32-километрида ҳаракатланиб кетаётган MAN русумли автомобиль ҳайдовчи А.Р. бошқарувни йўқотиши оқибатида бетон тўсиққа бориб урилган. ЙТҲ оқибатида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар берилган. Соат 18:08 да воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган ва соат 18:14 да аланга батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида автомобилнинг салон қисми ёниб зарарланган, тан жароҳати холатлари қайд этилмаган.
Ещё видео!