Ишчилар Бангладеш Олий маҳкамаси рўпарасидаги қадим юнон илоҳаси – Фемида ҳайкалини бузишга киришишди. Адлия илоҳаси ҳайкали Бангладешда исломчиларнинг қатор оммавий норозилик намойишларига сабаб бўлган. Намойишчиларнинг даъво қилишларича, бу – будпарастликнинг бир кўриниши экани боис, диний туйғуларини таҳқирлайди. Исломий гуруҳлар ҳайкалнинг мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойига қадар олиб ташланишини талаб қилишган. Адлия илоҳаси ҳайкалининг миллий сарида экани ҳам уларни тинчита олмаган. Таҳлилчилар наздларида сўнгги воқеълик Бангладешда диний анъанадорлик ва дунёвийлик ўртасида кескинлик кучайиб бораётганига далолат қилади. Дунёнинг аксарият давлатларида эса, қадим Адлия илоҳаси Фемида адолат рамзи ҳисобланади. Видеолавҳамизда томоша қилинг. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
'Диний туйғуларимизни таҳқирлайди'
Теги
bbcuzbekббсббсузбекянгиликларузбекистанузбекbbcnewsuzbekuzbekistanўзбекистондунётошкентташкентўзбекчахабарлармақолаларвидеоларсуҳбатларшавкатмирзиёевпрезидентроссиямиграциямигрантўзбекларпутинмосквасанкт-петербургақшамерикадональдтрамппаспортисломрамазонмусулмонларramadanislammuslimbangladeshrussiaputinmoscowusaamericauzbeksdonald trampprotestsislamistsreligionpeoplelifeliving