Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги вакиллар гуруҳи Россияга сафар қилган.
Facebook даги Россия ташқи меҳнат муҳожирлиги бўйича агентликнинг саҳифасидаги хабарга биноан, учрашувлар Ўзбекистон ҳукуматининг 2017 йил аҳоли бандлигига доир қарор доирасида кечади.
Сафардан асосий мақсад Россия ташқи муҳожирлар агентлиги билан Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ўртасида бевосита алоқаларни йўлга қўйиш, Россия иш берувчилари билан муносабатларни шаклантириш ва шу йўлда ҳамкорликни яхшилашдир.
Ўзбекистонлик аксарият муҳожирлар Россияда патент олиш учун қийналишлари, нархлар ортиб бораётгани ва ўзларининг ҳуқуқлари ҳимояланмаганидан нолишади.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Ещё видео!