"Болалик хотираларим" қиссаси
"Ўзбекистон" телеканали
Фатхулла Масудов мутоаласида
ОЙБЕК (тахаллуси; асл исм-шарифи Муса Тошмуҳаммад ўғли; 1905.10.1 — Тошкент — 1968.1.7) — шоир, ёзувчи, адабиётшунос олим ва жамоат арбоби. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1965), Ўзбекистон ФА академиги (1943). Ҳунарманд-бўзчи оиласида туғилган. Дастлаб Оқмасжид маҳалласидаги эски мактабда (1911—17), сўнг Мунавварқори Абдурашидхонов ташкил этган «Намуна» мактабида (1918—21) бошланғич маълумот олади. Шундан кейин Навоий номидаги таълим ва тарбия техникум-интернатида таҳсил олгач (1921—25), Тошкент ун-тининг ижтимоий фанлар ф-тида (1925—27), Ленинград халқ хўжалиги ин-тида (1927—29) ўқийди ва оғир хасталикка чалингани сабабли яна Тошкентга қайтиб, Тошкент ун-тида укишни тугатади (1930).
Ойбек меҳнат фаолиятини талабалик йилларида бошлаб, урта мактаб, техникум ва ишчилар ф-тлари (1925—27) да, Халқ хўжалиги, Қишлоқ хўжалик ва Педагогика ин-тларида тил ва адабиёт фанларидан даре беради, Тошкент унтининг иқтисод ф-тида эса ассистент сифатида хизмат қилади (1930 — 35). Айни пайтда Маданий қурилиш илмий тадқиқот ин-ти (1933) ва Фанлар комитети ҳузуридаги Тил ва адабиёт ин-тида (1934—37) илмий ходим бўлиб ишлайди. 1937 й. да Совет давла-ти қатағон сиёсатининг авж олиши Ойбекнинг «миллатчи» ва «миллий итти-ҳодчилар»га хайрихоҳ киши сифатида ишдан ҳайдалиши ҳамда тазйиққа учрашига сабабчи бўлади. Камбағал оиладан чиққанлиги ва интернатда тарбияланганлиги туфайли қатағондан омон қолган Ойбек 1938 й. охиридагина Ўзбекистон ўқув-педагогика нашри-ётига таржимон-муҳаррир сифатида ишга қабул қилинади. 1941—45 й. лар урушининг бошланиши билан у яна номатлуб шахе сифатида қувғинга учрайди. Ўзбекистон Фанлар академиясининг ташкил этилиши билан академиянинг гуманитар бўлимига (1935 — 51), Ҳамид Олимжон вафотидан кейин эса Ёзувчилар уюшмаси ҳайъатига раис, «Шарқ юлдузи» жур. га бош муҳаррир (1945— 59) этиб та-йинланади; Тил ва адабиёт ин-тининг директори (1950—52) ҳамда «Ўзбек тили ва адабиёти» жур. нинг бош муҳаррири (1958—68) вазифасини бажаради. 50-й. лар аввалида яна қатағон тўлқинининг бошланиши билан Ойбек инсульт хасталигига учрайди ва узок, давом этган хасталик оқибатида вафот этади.
Ойбек адабий фаолиятини шоир сифатида бошлаган. «Чолғу товуши» деган биринчи шеъри 1922 й. «Армуғон» жур. да босилган. Бу вақтда у Чўлпон, шунингдек, «ёш усмонлилар» шеърияти таъсирида бўлиб, улар руҳидаги шеърларидан иборат «Туйғулар» (1926) ва «Кўнгил найлари» (1929) тўпламларини эълон қилган. О дастлабки ижодида даврнинг ўткинчи мавзуларига ба-ғишланган сарбаст шеърлар яратган, уларнинг аксарияти «Машъала» (1932) тўпламидан ўрин олган. Кейинчалик шоир лирик туйғу ва кечинмалар тасвирига катта эътибор бериб, «кўнгил лирикаси» намуналарини яратишга интилди. Унинг бу борадаги изланишлари, айниқса, «Евгений Онегин» шеърий романини таржима қилиши (1936) жараенида орттирган тажрибаси туфайли ва А. С. Пушкин асарларидаги лиризм таъсирида яхши самаралар берди. Ойбекнинг «Чимён дафтари» туркумига кирган, ўзбек табиатининг фусункор таровати ва бетакрор рангларини ўзига симирган шеърлари нафақат шоир шеърий ижодининг, балки умуман ўзбек лирикасининг шоҳ намуналаридан бири бўлди. Шоир бу шеърлари билан ўзбек шеъриятига ойбекона нафис лиризмни олиб кирди, нозик туйғу ва кечинмаларни тасвирлаш маданиятини янада мукаммаллаштирди, лирик шеърият тилини нафосат ёғдулари б-н жилолантириб юборди.
Бир томондан, лирик ҳарорат, иккинчи томондан, эпик кўлам Ойбек шеъриятига хос хусусиятлардир. У лирик шеърият билан бир қаторда достонна-вислик соҳасида ҳам изланишлар олиб бориб, «Дилбар — давр қизи» (1932), «Ўч» (1933), «Бахтигул ва Соғиндиқ» (1934), «Қаҳрамон қиз» (1936), «Гулноз», «Камончи», «Навоий» (1937) сингари достонларни езди. Шоир бу достонларида ўз даврининг қаҳрамони образини яратиш ва шу даврнинг муҳим ижтимоиймаънавий масалаларини кўтариш билан бирга тарихий ўтмиш мавзуига ҳам мурожаат этди. Ойбекнинг лиро-эпик шеъриятдаги дастлабки тажрибалари унинг катта эпик полотноларни яратишга қодир санъаткор эканини намойиш этади. «Уч» ва «Навоий» достонлари эса яқин келажакда яратажак «Қутлуғ қон» ва «Навоий» романлари учун ўзига хос эскиз вазифасини ўтади.
Совет давлатининг адабий-маданий сиёсати натижасида 1937—38 й. ларда ёзувчилар ва уларнинг асарларига вульгар социологизм нуқтаи назаридан ёндашиш тамойили кучайди. Ойбекнинг «Чимён дафтари» туркумига кирган лирик шеърлари буржуа шеърияти намуналари, деб баҳоланди. Давлат сиёсати даражасига кўтарилган бу ҳаракат оқибатида, бошқа шоирлар қатори, Ойбек ҳам, «кўнгил шеърияти»га тамомила зид ўлароқ, «фажданлик шеърияти» деб аталган шеърият намуналарини яратишга мажбур бўлди. Шунга қарамай, Ойбекнинг илм-фан ва техникани эгаллашга даъват этувчи ҳамда ватанпарварлик ва меҳнатсеварлик ғоялари билан суғорилган «Ўзбекистон», «Днепрострой», «Фанга юриш», «Раиса», «Қизлар» сингари ўнлаб шеър ва достонлари 30—40-й. лар ўзбек шеъриятида муҳим воқеа бўлди.
Ещё видео!