(Би-би-си Ўзбек хизмати видеоматериални тақдим этгани учун Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясига миннатдорчилик билдиради).
Сўз эркинлиги билан боғлиқ ҳолат, коррупцияга қарши кураш, ўқитувчилар обрўсини кўтариш, пандемия асоратлари, мавжуд иқтисодий вазият, яқинлашиб келаётган президентлик сайловини ўтказиш ва янги йилга ном бериш — 29 декабрь куни Олий Мажлисга навбатдаги мурожаатномасини йўллаган президент Шавкат Мирзиёев ана шундай муҳим масалаларни тилга олган.
Қарийб уч соат давом этган мурожаатнома аввалида ўтаётган йилни сарҳисоб қилган президент Мирзиёев кириб келаётган янги йилга «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб ном беришни таклиф этган.
Президент Мирзиёев, шунингдек, ўқитувчилар обрўсини оширишни таъкидлаган, тиббиёт ходимларига янгича тартибда ҳақ тўланишини маълум қилган ва вазирлар ўринбосарлари ҳамда ўрта бўғин раҳбарларини танқидга тутган.
Давлат раҳбари 2021 йилда ўтказилиши белгиланган «мамлакат ва миллат ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа» – президент сайлови масаласига ҳам тўхталган.
У Марказий сайлов комиссияси сайловни «миллий қонунчилик ва умум қабул қилинган халқаро демократик тамойиллар асосида юксак савияда ўтказиш»га эътибор қаратиши лозимлигини таъкидлаган.
Умуман олганда, президент Мирзиёев ўз нутқида, асосан, иқтисодий ва ижтимоий масалаларга урғу берган.
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
#bbcuzbek Ўзбекистон, Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - [ Ссылка ]
Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
Facebook: [ Ссылка ]
OK.RU: [ Ссылка ]
Instagram: [ Ссылка ]
Telegram: [ Ссылка ]
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston - Узбекистон
Ещё видео!