Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг навбатдаги саммити тадбирларида иштирок этиш учун Боку шаҳрига келди.
Олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ёқуб Аюбов, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Саммитнинг асосий тадбирлари 15 октябрга мўлжалланган. Ташриф доирасида Президентимиз қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бокуга келгач, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашди.
Давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиб, бу борада биринчи галдаги вазифаларни белгилаб олдилар.
Мамлакатларимиз етакчи компаниялари ва тадбиркорлари даражасида ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш, шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа устувор тармоқларда кооперацияни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга келди
Теги
uzbek filmuzbek film 2019yangi uzbek filmuzbek serialiyangi uzbek serialiuzbek seriali 2019uzbek Kinoyangi uzbek Kinouzbek Kino 2019узбекузбек филмузбек филм 2019янги узбек филмузбек сериалиянги узбек сериалиузбек сериали 2019otalar so'ziоталар сузи 2019узбек киноянги узбек киноузбек кино 2019шавкат мирзиёевshavkat mirziyoyevоталар сузибир жиноят изидан 2019оталар сузи 2019 янги сони