Қонли худкушлик ҳужумидан бор-йўғи уч кун ўтиб, Афғонистон пойтахти Кобул устма-уст портлашга саҳна бўлган. Ҳужум таниқли афғон сенатори ўғлининг дафн маросимини нишонга олган. Камида 7 киши ўлган, 100 дан ортиқроғи яраланган. Дафн маросимида ижроий раис дохил афғон ҳукумати қатор юқори мартабали мулозимлари бўлишган. Хабарларга кўра, улардан ҳеч бирига зиён етмаган. Устма-уст портлашларга масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олмаган. Сенаторнинг ўғли эса, жума кунги намойишлар чоғида полиция ўқи қурбонига айлангани айтилади. Юзлаб намойишчилар президент Ғаний дохил миллий бирдамлик ҳукумати истеъфосини талаб қилган норозилик чиқиши якунида зўравон тус олиб кетган. Камида 5 киши қурбон бўлиб, ўнга яқини яралангани айтилганди. Тафсилотлари видеолавҳамизда – назардан қочирманг. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Ещё видео!