Фарғона вилоятининг Риштон туманида жангари деб гумонланаётган икки аёлни қидириш давом этмоқда. Озодликнинг вилоят куч ишлатар идораларидаги манбасига кўра, икки кундан бери давом этаётган амалиёт натижа берганича йўқ, лекин қидирувдаги аёлларни Риштоннинг Қалайнов қишлоғида маҳаллий аҳоли бир неча марта кўрган. 16 август куни тўппонча ва граната билан қуроллангани ва худкуш камарини боғлагани айтилаётган икки аёл маҳаллий хонадонларга босқинчилик уюштириши ортидан туман кўп сонли хавфсизлик кучлари томонидан қуршаб олинган эди.
Озодликнинг Фарғона вилояти куч ишлатар идораларидаги манбаси Риштон туманида икки жангари аёлни қўлга олиш амалиёти ҳозирча натижа бермаганини билдирди.
Лекин, манбамизнинг айтишича, қуролланган аёллар ҳамон Риштоннинг Қирғизистон билан чегарадош Қалайнов қишлоғида эканига доир асосли тахминлар бор.
“Кеча (17 август куни) кечқурун, соат 10лар атрофида Қалайновда икки аёлни маҳаллий аҳоли кўрган. Лекин хавфсизлик кучларига бу ҳақда хабар қилингунича улар ғойиб бўлишган. Шундан кейин Қалайнов қишлоғининг Қашқарён маҳалласида посбонлардан бири қўлида рацияси бўлган бир шубҳали аёлни кўрган, лекин у ёрдам чақиргунича аёл яна беркинишга муваффақ бўлган. Посбон маҳалладаги боғнинг ичида аёл рацияда турк тилида гапираётанини эшитган. У туркчасига “гелдим”, деган гапини эшитиб қолган. Посбон шерикларини ёрдамга чақиргунича, аёл девордан сакраб ўтиб, ўша ердаги ҳовлининг маккапояси ичига кириб кетган. Посбонлар зудлик билан участка нозирига қўнғироқ қилган. Лекин воқеа жойга етиб келган қидирув гуруҳи аёлларни топа олмади”, дейди Озодлик манбаси.
Риштонда "худкуш жангари аёлларга" ов давом этмоқда
Теги
Uzbekislom karimovgulnara karimovagulnora karimovaobid asomovобид асомовобидobidraufparfipaxtabolalar mehnatiyulduz usmonovaruslan chagayevUzbekistanTashkentToshkentozodlikozodlik radiosiозодликMuhammad Solih1991UzTV1999 yil 16 fevralOIHUzbekistan islomiy harakatiOzbekiston islomiy harakatiTohir Yoldoshozodlik 2011andijon13 may2005 yil 13 mayUzbek languageUzbeks UzbekistanUzbek Khan