🌸Telegram kanali: [ Ссылка ] (Yangi!)
🌸 Instagram: [ Ссылка ] (Yangi!)
🌸 Website: [ Ссылка ]
----------------------------------
🍀Манба: Халқ табобати
🍀Янги ва фойдали видео-лавҳаларни ўтказиб юбормаслик учун каналга обуна бўлиш билан бирга қўнғироқча устига ҳам босиб қўйинг: [ Ссылка ]
🍀Эслатма: Видеодаги маълумотлар ахборот ва танишув материаллари ҳисобланиб, тиббий маслаҳатлар ҳисобланмайди. Тиббий саволларингиз бўлса, шифокорга мурожаат қилинг. Эътиборингиз учун раҳмат!
🍀Ичакларни тозалаш учун (affiliate link):
Oxy-Powder: [ Ссылка ]
-----------------------------------------
Қовоқ уруғи азалдан ичакларни гижжалардан (қуртлардан) тозалаш учун ишлатилиб келинади.
Қовоқ уруғи гижжаларни бирдан ўлдирмайди, балки уларни фалаж қилади. Фалажланган гижжалар ичак деворларига ёпиша олмайди, шунда уларни ҳожат билан чиқариб юборса бўлади.
Гижжаларни тўғридан-тўғри ўлдирмасдан олдин фалажлаш жуда яхши усулдир, сабаби гижжалар доридан қочиб ичаклардан чиқиб бошқа органларга ўрнашиб олиши ҳам мумкин. Фалажланганда эса бундай қилолмайди.
Қовоқ уруғидаги кукурбититин (cucurbitacin) амино-кислотаси қуртларни фалаж қилади. Қуртларни фалажлагандан сўнг уларни ич сурадиган чойлар ёрдамида чиқариб ташлаш керак бўлади.
Бу усул барча гижжаларни биттада чиқариб ташлашига табиийки кафолат йўқ.
Организм бирданига ва биттада тозаланмайди. Тозаланиш тўлиқ бўлиши учун бир неча марта ва қайта-қайта амалга оширилиши керак. Ҳеч қайси усул гижжалардан биттада тозаламайди.
Қовоқ уруғи ёрдамида гижжалардан тозаланиш усули
1. Бир стакан (130 гр) пиширилмаган қовурилмаган қовоқ уруғи блендерга солинади. Устидан бир стакан сув қуйилади. Блендерда силлиқ масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади.
2. Тайёр қовоқли масса эрталаб наҳорга оч қоринга нонушта ўрнида ейилади. Аралашмага шакар қўшмаслик керак, сабаби шакар гижжаларни боқади.
3. Қовоқли масса истеъмол қилингач бир соат ичида 1 стакан сув ичилади. Кейинги соат яна бир стакан сув, ундан кейинги соатларда ҳам сув ичиб турилади. Бундан мақсад ични юриштиришдир.
4. Қовоқли масса тайёрланган пайтда ич сурадиган аралашма ҳам сув билан аралаштириб тайёр қилиб қўйилади. Қовоқли масса ейилганидан сўнг 2 соат ўтгач ушбу аралашма ичилади. Ич суриш учун Трифала аралашмасидан ёки бошқа ич сурадиган аралашмалардан фойдаланса бўлади. Сано баргларидан 15 - 30 гр олиб, майдалаб 1 стакан сув билан аралаштириб ичса ҳам бўлади.
5. Ич сурадиган аралашма ичилгач бироз вақт ўтиб ич кетади. Ич кетмаса, ҳар соат сув ичиб турилади. Агар шунда ҳам ич келмаса, демак сизда ич қотиши муаммоси бор. Бу ҳолда кейинги сафар кучлироқ ич сурувчи модда ишлатишингиз керак. Масалан, Oxy powder истеъмол қилса бўлади. Oxy powder озонланган магний оксиди ҳисобига ичакларни тозалайди, ич қотишининг олдини олади ва безарар ҳисобланади.
6. Қовоқ уруғи муолажасини камида 3 кун ва энг кўпи 7 кун амалга ошириш керак. Сабаби, ич сурадиган моддаларни кетма-кет 7 кундан кўп ишлатиш тавсия қилинмайди. Сўнг бир ҳафта танаффус қилиб муолажани яна бошласа бўлади. Сўнг яна 1 ҳафта дам олиб яна муолажа амалга оширилади.
Бу усул ёрдамида кўп гижжа турларидан қутилса бўлади, лекин баъзи бир гижжа турларини йўқотиш учун бошқа қўшимча муолажалар хам зарур бўлади. Масалан, узунлиги бир неча метр келадиган лентасимон гижжалар осонликча тушмаслиги мумкин. Гижжалардан бутунлай қутилиш баъзан ойлар ва ҳатто йиллаб давом этадиган тозаланишларни талаб қилиши мумкин. Бу организмнинг индивидуал ҳолатига ҳам боғлиқдир.
Ещё видео!