Мамлакатимиз Конституциясининг 98-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган сиёсий партия томонидан ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларига сазовор бўлган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сайловда 53 нафар депутатлик ўрнини эгаллаган эди. Партиянинг яқинда бўлиб ўтган Сиёсий кенгаши мажлисида Бош вазир номзоди кўриб чиқилди ва Президентга тақдим этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Арипов номзодини тавсия этди.
Абдулла Арипов қўшма мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва ўрта истиқболга мўлжалланган Ҳаракат дастури ҳақида нутқ сўзлади.
Ещё видео!