Ўзбекистоннинг янги президенти Туркия билан икки ўртада виза бўлмаслиги кераклигини айтди.
Президент Шавкат Мирзиёев ўзларининг "бунга ҳаракат қилишлари"ни ҳам билдирди.
Унинг бу сўзлари Туркия президенти билан Анқарада ўтказилган матбуот анжуманида янгради.
"Шундай кунлар келадики, азалий дўст ва қардош халқларимиз ўртасида виза бўлмайди", - деди у.
Мирзиёевнинг Туркияга икки кунлик илк давлат ташрифи бугун - 26 октябрь куни якунланади.
Унинг ташрифи арафасида Ўзбекистон Туркия фуқаролари учун виза жараёнини соддалаштиришга қарор қилганди.
Ўзбекистон президентининг баён қилишича, бу шу йўлдаги "катта ишларининг бошланиши"дир.
Ещё видео!