Халқимизнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни рози қилиш йўлидаги залворли ишлар айнан ана шундай эзгу ва ҳаётбахш ғоялар асосида олиб борилиб, тобора янги маъно ва мазмун билан бойиб бормоқда.
Бугун туман ҳокими Руслан Жуманиязов халқ билан мулоқот қилиш, мурожаатлар билан ишлаш мақсадида маҳалла, уйма-уй юриб, хонадонлар шароити билан танишиб, аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларини ўрганди.
Ушбу жараёнда асосий эътибор — оғир ижтимоий аҳволдаги инсонларни қийнаётган масалаларга ечим топишга қаратилди.
Хусусан, Ширинлар, Манғитлар, Ҳамдўстлик, Гулистон, Бўстон, Наврўз маҳалларида аҳоли билан учрашди. Ушбу маҳаллаларда истиқомат қилаётган оғир шароитдаги хонадон аъзолари билан суҳбатлашди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ижобий ечимини топишда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.
Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
@yangibozor_hokimligi
Ещё видео!