#хидоят_сари #истиғфор
Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта, У гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир», дедим.
Истиғфорниг луғавий маъноси, мағфиратни (гуноҳнинг кечирилишини) сўрашдир. Амалда банда тилида «астағфируллоҳ» ва шу маънодаги калималарни айтиб, дил билан тасдиқлашидир. Умумий маънода эса истиғфор диндорликни ифода этади. Агар бу оятга амал қилсангиз...
У зот осмондан устингизга кетма-кет барака ёмғирини юборадир.
Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анҳорларни берадир.
Буюк ватандошимиз Имом Абул Баракот Насафий ўзларининг машҳур тафсирлари «Мадорик»да ушбу ояти карима тафсирига қуйидаги қиссани келтирадилар:
Ҳазрат Имом Ҳасан Басрий ўз даврларида бир гуруҳ кишилар билан суҳбатлашиб ўтирганларида бир одам келиб қурғоқчиликдан шикоят қилибди, Ҳазрати Имом Ҳасан Басрий, истиғфор айтинглар, деб маслаҳат берибдилар. Иккичиси келиб камбағалликдан, учинчиси фарзандсизликдан ва ҳоказо шикоятлар қилибдилар ва барчаларига истиғфор айтинглар деган маслаҳат айтибдилар. Шунда суҳбатдошлардан Робийеъ ибн Субайҳ ҳазрати Ҳасан Басрийга мурожжат қилиб: «Эй Имом, сизга турли кишилар тур-ли нарсалардан шикоят қилдилар, сиз эса ҳаммаларига бир хил жавоб бер-дингиз, бунинг боиси недур?» дебди. Ҳазрати Имом бу саволнинг жавобига юқорида келтирилган оятларни ўқиб берибдилар.
Мазкур оятда истиғфор ва ризқлар бир-бирига боғлиқлигига ишора қилинмоқда. Қуръони Каримнинг кўпгина оятларида қалб поклиги, диндор-лик ва ҳидоятда юришдан ризқнинг мўллиги, фаровонлик ва серобчилик ке-либ чиқиши таъкидланган. Жумладан «Аъроф» сурасида: «Агар шаҳар, қишлоқ аҳолиси иймон келтирсалар ва тақводор бўлсалар, албатта Биз уларга осмонлару ердан барокотларни очиб қўямиз ва лекин улар (Пайғам-барни) ёлғонга чиқардилар, Биз уларни қилган ишлари туфайли (азобга) олдик...», дейилади. Шунга ўхшаш оятлар «Моида», «Ҳуд» ва бошқа сура-ларда ҳам бор.
Демакки, қайси халқ Аллоҳдан қўрқса, яхши амалларни қилса, адолат ва омонликни жорий қилса, Аллоҳ у халқни ер юзида пешқадам қилиб қўяди. У халқ фаровонлик, тараққиёт ва бахтли ҳаётга эришади.
Гоҳида Худодан қўрқмайдиган, иймонсиз халқлар ҳам фаравонликка етишиши мумкин, лекин бу синов учун бўлади. Кейинроқ ҳақиқий ҳолат зоҳир бўлиб, кўзга кўриниб турган фаравонлик ортидаги муаммолар ошко-ра бўла бошлайди. Бу Парвардигорнинг Ўзидан қайтган бандаларига юбо-рилган азобининг бошланиши бўлади.
"Нуҳ" сураси, 10-12-оятлар,
"Тафсири ҳилол" дан
Истиғфор.
Ещё видео!