Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг саноат, илм-фан, таълим, маданият ва спорт соҳасида танилган шахсларини ордену медаллар билан тақдирлаган.
Улар орасида асли ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмонов ҳам бор.
Алишер Усмонов “Ватан олдидаги хизматлари учун” учинчи даражали ордени билан тақдирланган. У президент Путинга нафақат ўз номидан, балки Ўзбекистон президенти Мирзиёев ва ҳар бир ўзбекистонлик номидан миннатдорчилик билдирган.
“Аллоҳга шукр, яна бир беш йиллик ўтди. Менга берган юқори баҳо учун нафақат ўз номимдан, балки мен раҳбарлик қилаётган Қиличбозлик федерациясининг барча спортчилари, икки йирик ҳолдингнинг барча ишчилари... ва бугун мен ўз ватандошларим, барча ўзбекистонликлар, ҳурматли президент Мирзиёев ва оддий фуқаролар номидан Сизга биродарларча қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат айтаман. Ва яна Россия Яратган иродаси билан инсон қалбини сақлаб қолишда муҳим роль ўйнаётгани учун Сизга катта раҳмат дейман. Ўз номимдан ҳам раҳмат айтаман”, деб айтган Алишер Усмонов
Ещё видео!