«Субхи зари Бухоро» МЧЖ директории Халим Нажмиддинович томонидан видео мурожаати.
Мана, етти йилдирки адолат қарор топиши учун елиб югурмоқдамиз.
Корхонамизга тегишли мулк билан боғлиқ низо шу орада судлар томонидан йигирма маротаба кўриб чиқилган бўлсада,ҳақ қарор топганича йўқ.
Аввалига фуқаролик кейинчалик хўжалик ва ҳатто иқтисодий судларда муҳокама этилди. Бироқ судларнинг бирортаси ҳам масалага аниқлик киритиб унинг муаммосига ечим топган эмас. Аксарият ҳолларда корхонамизга тегишли бўлган мулкка зимдан эга бўлиб чиққан хусусий тадбиркор Илҳом Латиповнинг қўли баланд бўлиб айтгани-айтган, дегани-деган бўлаётганини яширишга ҳожат йўқ.
2015 йилда корхонамизга қарашли бўлган Бухоро шаҳар Ҳавзи нав кўчаси 21 манзилда жойлашган умумий майдони 15,7 минг кв.м дан иборат бўлган бино ва унга қарашли бўлган ер майдони корхонамизнинг коредит қарздорлиги рўкач қилинганича Когон туман суд ижрочиларининг харидор билан хуфиёна келишуви бўйича арзимаган нархларда сотиб юборилгач, бизлар камситилган ҳақ-ҳуқуқимизни тиклаш учун ҳаракат қилишга мажбур бўлдик.
Эътирозли томони шундаки вилоятдагина эмас мамлакат миқёсида биринчилардан бўлиб инновацион ғоялар асосида хориждан замонавий технологик ускуналарни келтири,ҳам ички, ҳам ташқи бозорда ўрин топаётган корхонамизни қасддан синдиришга қаратилган йул танланганига афсусланмай бўлмайди. Когон туман суд ижрочилари томонидан корхона мулкини аукцион савдоларига чиқарилиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси қонунининг 56-моддаси талабларига зид равишда иш юритилганлиги суд муҳокамалари жараёнида бот-бот тилга олинган бўлсада,судларнинг якуний тўхтамида банк манфаатларига била тура путур етказилган деган уйдирма соясида фақат харидорга ён босилган, адолатсиз хулосалар рўкач қилинаверган. Бу ҳол бизларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Бош прокурорига ўзимизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларимизга зид равишда чиқарилган охирги суд тўхтами юзасидан протест келтирилганидан сўнг ҳам вазият ўзгармади. Олий суд раиси томонидан киритилган протест асосида Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2018йил 10-январдаги қабул қилинган суд ажримида ҳам бу суд ҳукми устидан кассация шикоятимиз асосида кейинги босқичда кўрилган 2018йил 11-апрелдаги суд муҳокамасида ҳам яна гарчи савдони ғайри қонуний ўтказилганлиги эътироф этилсада, барибир иккинчи томонга ён босадиган хулосаларга келиш давом этди.
Шикоят қилиш муддатини ўтишини кутиб яшаётганлар ҳам борга ўхшаяпти,шунинг учун ҳам кейинги шикоятларимизни Олий суддаги мутасаддилар негадир у бу асоссиз важларни пеша қилиб шикоятларимизга қулоқ тутишмаяпти.Оч қорним тинч қулоғим деганларидек бизлар томондан билдирилаётган ҳақли эътирозларимиз асосида ишни қайта кўриш мутлақо асоссиз равишда чўзиб кўрмасдан келинмоқда. Ҳаттоки матбуот минбарлари орқали бир эмас икки уч маротаба билдирилаётган эътирозларни ҳам Олий судда эшитадиган топилмаётганлигини афсусланган ҳолда тилга олмай бўлмайди. Балким видео мурожаатларимиз адолатни тикланишига йўл очиб берар… .
Ещё видео!