Озодлик мобил мухбирларининг хабар беришича, Ўзбекистон масжидларида 1 сентябрь куни ўқилган Қурбон ҳайити намозига болаларнинг кириши аввалги йилларга нисбатан эркинроқ бўлган. Аммо, аксарият вилоят масжидларида ҳар йилгидек болалар намозга қўйилмаган. Намозхонлар бу йил милиция ходимларидан назоратчилар камроқ қўйилганини айтишади.
Қурбон ҳайити муносабати билан пойтахт Тошкентда жамоат транспорти эрталабки соат 04:00 дан бошлаб ишлай бошлади.
Эрта тонгдан ўзбекистонлик мусулмонлар Қурбон ҳайити намозини ўқиш учун масжидларга йўл олди.
Балоғат ёшига етмаган фарзандларини ўзи билан бирга масжидга олиб борган оталарнинг баъзилари болаларга қўйилган тақиқ юмшаганини айтаётган бўлса, баъзилари фарзандларини ортга қайтаришга мажбур бўлгани ҳақида айтдилар.
Ещё видео!