Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган ва МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этадиган Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Дмитрий Медведевни қабул қилди.
Суҳбат чоғида жорий йилнинг апрель ойида Москва шаҳрида ўтган олий даражадаги музокаралар, икки мамлакат раҳбарларининг учрашувлари, жумладан, октябрь ойида МДҲнинг Сочи саммити доирасидаги мулоқоти стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга кучли суръат бағишлагани, ўзаро ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойитгани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев шу куни МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Бакитжан Сагинтаев, Беларусь Республикаси Бош вазири Андрей Кобяков ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Эсенмурат Оразгелдиев билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.
Ещё видео!