9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Тошкент тумани тарихи музейининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Одилхон Рустамов, сектор раҳбарлари, фаоллар ва меҳнат фахрийлари иштирок этишди.
Туман тарихи музейининг ташкил этилишида асосий эътибор тарихий-маданий жараёнларнинг қадимги даврлардан ҳозирга қадар бўлган тараққиёт босқичларини ашёвий далиллар ва тасвирий воситалар орқали намойиш этишга қаратилган.
Музей экспозицияларида туманда яшаб, хизмат қилган эл таниган инсонларнинг портретлари, туман ҳокимлари, депутатларининг тарихий воқеликларда иштирок этган жараёнлари, шу билан бирга туман халқининг бой анъаналари ва маданияти ифода этилган.
Маълумот учун: 8 май санасида бутун дунёда Халқаро музейлар куни нишонланади. Ушбу сана 1977 йилда ICOM (International Council of Museums – Международный совет музеев) Халқаро музейлар кенгаши томонидан таъсис этилган.
Ещё видео!