1-сектор ҳудудидаги "Шакарқишлоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳидоятхон Сайназарова икки фарзанди билан ёлғиз қолган. Яшаш уйларини таъмирлашга имкон бўлмаган. Шаҳар ҳокими Восилжон Назаров мазкур хонадонда бўлиб, оиланинг шароитини ўрганди. Шундан сўнг "Аёллар дафтари"да турган Саодатхон опанинг уйи таъмирлаб берилди.
Шунингдек, мазкур сектор ҳудудидаги "Янги сой" маҳалла фуқаролар йиғини Янги Турон кўчасида яшовчи Саодатхон Нормирзаеванинг яшаш шароити яхши эмас эди. Сектор раҳбари бу хонадоннинг ҳам ижтимоий ва моддий ҳолатини ўрганди.
Хонадон аъзолари бир хона уйда яшашар эди. Сектор раҳбарининг ташаббуси билан ҳовлига тез фурсатда яна бир хона уй қуриб битказилди. Оила аъзолари кўрсатилган ёрдамдан, берилган эътибордан мамнун бўлишди.
Расмий саҳифаларимизда бизни кузатиб боринг:👇
Sayt | Telegram | Facebook |
Instagram | YouTube | TikTok |
Ещё видео!