⚡️ 5 йилдан бери асфальт бўлмаётган кўча.
Бешариқ тумани Ворух-Дашт МФЙдан мурожаат....
Қишлоқ Тожикистон билан чегарада жойлашган.
◾️Маҳалла аҳолиси мутасаддиларга 2017-йилдан бери айни масалада мурожаат қилишар экан.
🔸Ҳозиргача натижа йўқ.
Қишлоқ аҳолисини айтишича, асфальт қилиб берамиз деб, алдаб, шағал ташлаб кетиб қолишган.
🔸Асфальт қилинадиган масофа нари борса, 500 метр чиқса керак.
🔹Негадир айни кўча қолдириб кетилиб, бундан олдингиси ҳам, кейингиси ҳам асфальт қилинган. Маҳалла аҳли ҳайрон.
☑️Улар ҳам шаҳар марказларидаги аҳоли сингари текис, равон йўлларда фарзандлари мактабга, боғчага бориб келишини хоҳлашади.
⏺Умид қиламиз, бу мурожаат керакли мутасаддиларга етиб боради, имконият доирасида муаммони ҳал қилишга ёрдам беришади.
🇺🇿 BESHARIQLIKLAR🌐UZ
к
Ещё видео!