Фарғона шаҳри ҳокими ишдан олингани, шаҳарга вилоят ҳокимининг иқтисод ва қурилиш ишлари бўйича ўринбосари муваққат ҳоким этиб тайинлангани маълум бўлди. Ҳоким ишдан олинишидан бир неча кун олдин -- 26, 27 июнь кунлари Ўзбекистон Президенти Фарғона вилоятида бўлган, сафар тўғрисидаги расмий хабарларда айтилишича, Ислом Каримов бу ерда олиб борилаётган "бунёдкорлик одамлар кўнглини кўтариб, эртанги кунга ишончини мустаҳкамлаётганини таъкидлаган" эди.
Ўтган ҳафтада ишдан олинган Фарғона шаҳри ҳокими Илҳом Маматов ўрнига ҳокимлик вазифасини вақтинча бажариб туриш Фарғона вилояти ҳокимининг иқтисод ва қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Шуҳрат Собировга юклатилганини Озодликнинг вилоят ҳокимлигидаги манбаси тасдиқлади.
Шундай қилиб, бундан қарийб 3 йил муқаддам -- 2011 йилнинг 7 октябрида шаҳар ҳокимлигига тайинланган Илҳом Маматов ўзидан олдинги ҳоким Эркин Нуралиев каби ишдан олинди.
Ещё видео!