Қашқардарё вилоятида 16 июн куни терроризмда айбланиб, ҳибсга олинган ва олти кун ўтиб озодликка чиққан АҚШ фуқароси Зокир Алиев Озодлик билан суҳбатда халқаро террорчи гуруҳлар сафида бўлмагани, Афғонистонга ҳам бормаганини айтди. Алиевга кўра, 22 июн куни ҳеч қаерга чиқармаслик шарти билан қўйиб юборилган ва унинг устидан тергов ҳали тугамаган.
Алиевга қарши конституцион тузумга тажовуз, терроризм ва чегарани ноқонуний кесиб ўтиш каби ҳаракатларни кўзда тутадиган жами бешта айблов илгари сурилган.
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати 17 июнь куни 2014 йили АҚШ фуқаролигини олган Алиев дунëнинг аксар давлатлари¸ хусусан¸ АҚШда халқаро террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган “Ўзбекистон исломий ҳаракати”га аъзолик айби билан қўлга олинганини маълум қилган эди.
ДХХнинг ЎзАга билдиришича¸ Алиев “қўлга олиш жараëнида ноқонуний фаолиятига иқрор бўлган”.
Аммо Озодлик билан суҳбатда Алиев қўйилган айбловни бўйнига олмаганини айтди.
- Мен диндан йироқ одамман. Диндор эмасман, миллатпарвар инсонман, - деди Алиев.
Ещё видео!