Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чет эл валютасидан ноқонуний операцияларни амалга оширишни ва ноқонуний пул ўтказмаларини бартараф этиш бўйича изчил ишлар давом эттириляпти.
Хусусан, жорий йилнинг 27 августидан 28 августига ўтар кечаси Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари томонидан ноқонуний пул олиб чиқиб кетиш каналларини тўхтатиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди. Натижада Янгиқўрғон тумани Газлон аҳоли пунктининг Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараолди ҳудудида Кобальт ва Ласетти автомашиналарига юкланган йирик миқдордаги хорижий валютани Қирғизистонга ноқонуний олиб ўтишни режалаштирган Луқмон Мўминов, Одил Мўйдинов ва Нозим Муллажоновлардан иборат уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ушлаб қолинган хорижий валютанинг умумий миқдори қарийб 5 миллион 300 минг АҚШ долларини ташкил этди. Бу пуллар Тошкент шаҳри, Қўқон шаҳри ва Наманган вилоятида иш олиб борувчи яширин иқтисодиёт вакилларига тегишли бўлган.
Ещё видео!