📹 Термиз туманидаги "Янгиер" маҳалласини бир неча йиллардан бери қийнаб келаётган муаммолар нималар?
1. Ичимлик суви. Маҳаллада ичимлик суви тўхтаганига уч ой бўлган. Имкони борлар сув сотиб олиб ичса, яна кимдир бир неча километр узоқдан ташиб келади. Ноиложлар ер остидан чиқаётган шур сув билан кифояланаяпти.
2. Электр симлари ва симёғочлар. Симёғочларни ва электр симларини аҳолининг ўзи тортган. Электр симлари ер устида очиқ ётибди, кўп жойидан уланиб, яроқсиз аҳволга келиб қолган.
3. Йўллар, кўчалар. Баъзи ноинсофлар ерни талон-торож қилиб, кўчаларни ҳам сотиб кетган. Фирибгарлар домига тушиб, сотиб олган шахслар эса кўчалар устидан уйлар қуриб олмоқда. Транспорт ва пиёдалар учун йўл ёпилиб қолаяпти. Маҳалла ичида масъул шахсларга нисбатан норозилик ортмоқда, жанжаллар кўпаяяпти.
4. Табиий газ. Аҳоли газ балонлари билан тўлиқ таъминланмаган.Балон сўраб мурожаат қилганлардан кераксиз ҳужжатлар талаб этилиб, сарсон қилинмоқда.
Аҳоли МФЙ раислигига қайта сайлов истамоқда.
👉 Сурхондарё хабарлари
Ещё видео!