Тадбиркор ва ишбилармонлар диққатига!
Яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркор ва ишбилармонлар билан очиқ мулоқоти ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Ушбу тадбирда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади.
Жорий йил 20 июлдан 31 июлгача фаолиятингизга боғлиқ масала, бизнесингизни кенгайтириш ва ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлар билан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилишингиз мумкин.
Мурожаатларни тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ёки Штаб “Call-маркази”нинг 11-00, (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06 телефон рақамлари ҳамда қуйидаги манзиллар орқали етказиш мумкин:
Telegram: t.me/uzchamber ёки @taklif_bot телеграм боти;
Веб-сайт: www.chamber.uz;
Facebook: www.facebook.com/uzchamber;
Instagram: www.instagram.com/uzchamber;
E-mail: info@chamber.uz;
Манзил: Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 4-уй. Индекс:100047
#Шавкат_Мирзиёев #очиқмулоқот #тадбиркорлар
Ещё видео!