📈 Жорий йилда пахта маҳсулотлари экспорти 1,5 баробарга кўпайтирилиб, 5 млрд долларга етказиш кўзланган
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бошқарма бошлиғи Соҳибжон Ҳатамов маълум қилди.
2023 йил 1 июль ҳолатига кенгаш ҳуқуқшуносларининг бевосита амалий ёрдами билан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатини ҳимоя қилиш учун судларга қарийб 8284 та даъво аризаси киритилди.
Кенгаш ҳуқуқшуносларининг бевосита амалий ёрдами билан 8284 та фермер хўжаликларининг тайёрлов, маҳсулот етказиб берувчи ва хизмат кўрсатиш ташкилотларидан ҳақларини ундириб бериш бўйича 1662561 млн. сўмлик судларга даъво аризалари киритилди.
Шундан 5442 таси қаноатлантирилиб, 1162413 млн.сўмини ундириш бўйича судларнинг қарорлари қабул қилинди, 1398 та ижро варақа орқали 450331 млн. сўм маблағ фермер хўжаликларига ундириб берилди.
14596 та фермер хўжаликларининг ҳақларини ундириб бериш бўйича қарздор ташкилот ва корхоналарга 3643032 млн. сўмлик талабномалар киритилган, шундан 9001таси қаноатлантирилиб 1758352 млн.сўми фермер хўжаликлари ҳисобига ихтиёрий тарзда ундириб берилди.
Официальный сайт: [ Ссылка ]
@ Telegram: [ Ссылка ]
@ Facebook: [ Ссылка ]
@ Instagram: [ Ссылка ]
Ещё видео!