Жалолтепа маҳалласида янги тиббиёт пункти иш бошлади.
📍Бугун Юқори Чирчиқ тумани ҳокими ташаббуси билан Жалолтепа маҳалла фуқаролари йиғинида янги тиббиёт пункти иш фаолиятини бошлади.
📈Тиббиёт пунктининг очилиш маросимида Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғи Т.Арзиқулов, туман ҳокими У. Атемов сўз олиб барчани ушбу янги тиббиёт пункти ҳаммага ҳайрли бўлишини тиладилар.
💯Шунингдек, туман ҳокими томонидан рамзий калит тиббиёт маскани катта ҳамшираси М. Мирхаитовага топширилди.
🎼Байрам байрамга уланиб, куй-қўшиқлар ижро этилди. Маҳалла аҳли ва кенг жамоатчилик вакиллари туман раҳбарига бугунги кун ислоҳотлардан чексиз миннатдор эканликларини билдиришди.
📈Бугунги кунда ушбу маҳаллада 2586 нафар аҳоли 543 та хонадонда истиқомат қилиб келмоқда. Улардан 1291 нафари аёллар ва 1295 нафари эркаклардан иборат.
🎥Батафсил лавҳада кузатишингиз мумкин.
Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
[ Ссылка ]
Ещё видео!