Одам тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир. Агар буқа унинг уйига кириб келганини кўрса, Худойи таъоло унга хайрият ва ризқ эшигини очишига далилдир.
Агар буқа уни шохи билан сузиб, уйдан чиқариб юборганини кўрса, унга зарар етишига далилдир.
Кирмоний разияллоҳу анҳунинг айтишича, тушдаги буқа амал бўлади, териси эса амалдорга мерос бўлади. Агар шохи билан билан уни отиб юборганини кўрса зиёнга ишора.
Агар тушида молни сўйиб, гўштидан еганини кўрса, бировнинг молига эга чиқишга ишора. Кўпгина эркагу урғочи молларни аралаш ҳолда кириб-чиқиб юрганларини ва улар озғин эканларини кўрса, ўша йили ўша мавзе одамлари касаллик тортишларига далилдир. Агар моллар семиз бўлса, фаровонликка ва арзончиликка далилдир. Азар ҳўкизлар ерни ҳайдаб кетаётганларини кўрса, ҳисобсиз мол ҳосил қилишига далилдир.
Исмоил Анғас (р.а.)нинг айтишича, тушида мол билан жанг қилаётганини кўрса, у билан бир улуғ одам орасида жанг юз беришига далилдир.
Агар сигирни кўрса, ўша йили фаравонлик ва неъматлар бўлади. Агар сигир озғин бўлса, бунинг акси бўлади. Сигирнинг гўпгги мол ва ўша йил учун тўкин-сочинлик бўлади. Сигирнинг териси неъмат захирасидир. Агар тушида сигирни соғаётганини ва сутини ичаётганини кўрса, моли зиёда бўлишига далилдир. Агар бу тушни қул кўрса озод бўлади, камбагал кўрса, бой бўлади, агар озод одам кўрса, одамлардан беҳожат бўлади, агар хор кўрса, азиз бўлади. Агар сигирнинг бўғоз эканини кўрса, умидворликка далил бўлади.
Жаъфар Содиқ (р.а)нинг айтишича, тушда сигирни кўриш олти нарсага далилдир: ҳукмдорликка; бойликка; улуғликка; раёсатга; яхшиликка; яхши йўлга.
#sigir #tush #ho'kiz #tushda #ko'rish # kirsa #mol #buzoq #chorva #novvos #tana #ta'bir #tushga #сигир #туш #ҳўкиз #тушда #кўриш # кирса #мол #бузоқ #чорва #новвос #тана #таъбир #тушга
Ещё видео!