Озодлик манбаларининг хабар қилишича, 8 август куни Андижон Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида қора ниқобли хавфсизлик хизмати ходимлари рейд ўтказган. Рейд пайти бошқарманинг автотранспорт воситалари техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидалари ва меъёрларига амал қилишни назорат қилиш бўлимининг бир қанча ходими иш жойидан қўлига кишан солинган ҳолда олиб кетилган. Бошқарма мулозимлари рейдлар пайти олти нафар инспекторнинг ҳибсга олинганини тасдиқлашди, бироқ бошқа тафсилотларни очиқлашни исташмади.
Айтилишича, Андижон Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидаги рейдлар коррупцияга қарши тадбирлар доирасида ўтказилган.
Озодлик манбаларига кўра, ҳибсга олинган инспекторлар "порахўрлик, жумладан, қоидабузарлардан олинган жарима пулларини талон-тарож қилганлик, жариманинг учдан икки қисми миқдорида қоидабузарлардан пора олганликда" айбланмоқда.
- Икки нафарини тtргов давомида қамоқда ушлаб туриш ҳақида суд қарор чиқарган. Қолгани қўйиб юборилган, лекин доимий сўроққа чақиртирилмоқда. Уларнинг иши билан прокуратура шуғулланмоқда, - деди Озодликнинг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаси.
Мавзуга оид хабарлардан Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакатдаги энг коррупциялашган тизим, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг ҳайдовчилардан пора олишлари одатий холга айланган, деган хулосага келиш мумкин.
Ещё видео!