"Ўзбекистон, Марказий Осиё учун геосиёсий курашда Россиянинг мавқеи кучлироқ, аммо айнан Ўзбекистоннинг имконияти, ихтиёрида қудратлар билан "савдолашиш" имконияти, воситаси бор".
Ўзбекистон янги президентинининг Вашингтонда экан, бундан буёғига ҳам Афғонистонга узанган Шимолий Таъминот Тармоғини дастаклашда давом этиш, унда фаол иштирок этиш ваъдасига халқаро таҳлилчининг берган баҳоси худди ана шундай бўлди.
Ироқ, Покистон ва Афғонистон бўйича "Free Press Unlimited" дастури мувофиқлаштирувчиси Ян Маквильямнинг Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида айтишича, расмий Тошкент учун бу восита вазифасини айнан Шимолий Таъминот Тармоғи бажаради.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга Оқ Уй наздидаги "тарихий ташрифи" кенг қамровли бўлган, Ўзбекистон раҳбари президент Дональд Трампдан ташқари, АҚШ Давлат котиби, Мудофаа вазири ва АҚШ Конгресси вакиллари билан ҳам учрашган.
Янги АҚШ маъмурияти яқинда Каспийдаги қатор портларидан транзит мақсадларида фойдаланиш масаласида Ўзбекистоннинг қўшниси Қозоғистоннинг ҳам розилигини олган.
Воқеаларнинг бу каби ривожи АҚШнинг минтақадаги асосий геосиёсий рақиби бўлган Россия Шимолий Таъминот Тармоғидаги иштирокига якун ясашидан уч йилча ўтиб кузатилган.
Расмий Вашингтоннинг Қозоғистон ва Ўзбекистон билан алоқаларини кучайтириш ҳаракатлари Россиянинг эътиборидан четда қолмаган.
Куни-кеча Россия бу икки Марказий Осиё давлатига ўзининг Мудофаа вазирини юборган, ўзлари билан ҳарбий ҳамкорликлари давом этишига оид баёнотларига қулоқ тутган ва Афғонистондан келувчи "Сурия таҳдиди" билан алоҳида огоҳлантириб кетган.
Шундай экан, Ўзбекистон, расмий Тошкент Шимолий Таъминот Тармоғига оид ваъдалари билан нималарни кўзламоқда? Бу каби қарорининг Ўзбекистон учун фойдаси кўп бўладими ва ёки зиёни?
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Ещё видео!