“Андижон вилояти Жалақудуқ туманидан мурожаат қиляпман. 2015 йилда нон цехи очиб юритиб келаётган эдик. Ун биржага чиқиб кетгач, нон қилолмай қолдик. Карантин даврида икки марта фонддан ун берилди, лекин ҳоким ишлаб чиқаришга ажратилган унни ҳам соттирди.
Биз машинамиз, мол-қўйимизни сотиб нон цехи қургандик. Мана, шунча харажат билан очилган цех бекор ётибди. Чунки бир кило ҳам ун беришмаяпти. Департаментга мурожаат қилсам, цехни сотиб ўғлингизга машина олиб беринг, таксичилик қилсин деб маслаҳат берди. Ҳокимият ҳам амалий ёрдам бермаяпти.
Президентимиз битта иш ўрни яратган тадбиркорни бошимга кўтараман деган эди. Юртбошимиздан фаолиятимизни давом эттиришда ёрдам сўрайман”.
Ещё видео!