Сотрудничество - Telegram: @anaxalosbot
#Россияда дахшатли #уруш #бошланди
Бугун 21 декабрь куни Қозон шаҳрида саккизта дрон ҳужуми қайд этилди. Улардан олтитаси турар жой биноларига урилган, дея хабар бермоқда “ТАСС” ҳукуматга таяниб.
Дастлабки маълумотларга кўра, дрон ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқ, деб ёзади агентлик.
Дронлар Камалеев проспектидаги "Мовий осмон" турар жой мажмуасига (бу шаҳардаги энг баланд бино, деб ёзади "CautionNews" канали), Оренбургский трактидаги "Манхеттен" турар жой мажмуасига ва Клара Цеткин кўчасидаги беш қаватли турар жой биносига қулаган.
Татаристон раҳбари Рустам Минниханов "Мовий осмон" турар жой мажмуасига етиб келган.
Россия Мудофаа вазирлиги Татаристон осмонида битта дрон уриб туширилганини маълум қилди.
Татаристон ҳукумати дронлар ҳужуми туфайли яқин икки кун давомида барча оммавий тадбирларни бекор қилди, дея хабар бермоқда “Интерфакс” Татаристон раҳбари матбуот хизматига таяниб.
“Татаристон Республикаси туман Кенгаши қарорига кўра, хавфсизликни таъминлаш мақсадида яқин икки кун ичида (шанба, якшанба) республикадаги барча оммавий тадбирлар бекор қилинди”, дейилади хабарда.
Қозон мерияси дрон ҳужуми туфайли баъзи мактабларда эвакуация амалга оширилгани ҳақида аввалроқ хабар берган эди.
Ещё видео!