Тошкент марказида жойлашган Мовий гумбазлар хиёбонининг бир қисмида мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб Истиқлол мажмуасини барпо этиш режаси кўплаб ўзбекистонликларни хавотирга солиб қўйган.
Фаоллар хиёбонни сақлаб қолиш йўлида петиция эълон қилиб, имзо йиға бошлаганлар.
Ҳоким Ортиқхўжаев 13 февраль куни мажмуани қуриш чоғида дарахтларга зиён етказилмаслигини қайта-қайта таъкидлаганига қарамай, фаоллар имзо йиғиш жараёнини тўхтатмаганлар.
Фаолларнинг сўзларига кўра, Мовий гумбазлар шаҳарда сақланиб қолган кам сонли яшил ҳудудлардан бири ва уни асраб қолиш борган сари ҳавоси ифлосланиб бораётган пойтахт келажаги учун жуда муҳим.
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
#bbcuzbek Ўзбекистон, Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - [ Ссылка ]
Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
Facebook: [ Ссылка ]
OK.RU: [ Ссылка ]
Instagram: [ Ссылка ]
Telegram: [ Ссылка ]
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston - Узбекистон
Ещё видео!