Андижонда “Тиббиёт ходимлари куни”га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди
Ўзбекистонимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси “Тиббиёт ходимлари куни” сифатида қаршиланади.
Ушбу байрамона сана муносабати билан вилоят раҳбари ташаббуси остида Андижондаги барча ҳудудларда байрам эгалари учун тантанали тадбирлар ташкил этилди.
Шаҳар ва туманларда бир вақтнинг ўзида ташкил этилган шодиёналарда марказий тадбир жойи сифатида сўлим Хонобод шаҳри белгиланди. Муҳташам табиатга эга бўлган шаҳардаги сиҳатгоҳда ёзилган дастурхонлар вилоятимизнинг турли ҳудудларида меҳнат қилаётган, ҳамкасблари эътирофига сазовор бўлган соҳа вакиллари билан тўлди.
Тадбирни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов очиб берди. Андижондаги тадбирларда қатнашаётган жами 5 минг 500 нафардан ортиқ қатнашчилар ва соҳанинг барча вакилларига ўзининг самимий табрик сўзларини билдириб ўтди.
Президентимиз фармонига кўра тақдирланган бир гуруҳ байрам эгаларига тантанали тарзда мукофотлар топширилди.
Жўшқин руҳият ва самимий кайфият остида бошланган тадбир Андижонимизнинг ҳушовоз ҳонандалари ва маданият соҳаси вакилларининг чиқишлари ила янада юқори савияга кўчди. Шунингдек, юртимиз эстрадаси юлдузлари Жаҳонгир Позилжонов ва Озода Нурсаидова ўзларининг эл суйган, дилтортар куйлари билан барча қатнашчиларни рақсга чорлади.
Ещё видео!