Бирлашган Араб Амирликлари инвесторлари Мўйноқда ўйин зонасини ташкил этишни таклиф қилди.
Gazeta.uz нинг ёзишича Бош прокуратура казино ташкил этиш имкониятлари ўрганмоқда.
Ўзбекистон қонунчилигида, қимор ва тотализатор ташкил қилиш ҳамда пул ютуқли ўйин автоматларини олиб кириш тақиқланган.
Мўйноқда казино қуриш учун қонунларни ўзгартиришга тўғри келади.
Мўйноқ Орол денгизи тўлиб тошган бир вақтлар бандаргоҳ шаҳар бўлган ва одамлар асосан балиқчилик билан шуғулланган.
Орол қурий бошлаши билан бу ердаги аҳоли ишсиз қолган ва кўпчилик бошқа жойларга кўчиб кетишга мажбур бўлган.
Бир вақтлар ҳаёт қайнаган Мўйноқда ҳатто ичимлик суви ҳам муаммо бўлиб қолган.
Ҳукуматга Шавкат Мирзиёев келгач у Мўйноқда ҳаётни яхшилаш учун алоҳида эътибор бера бошлагани айтилади.
Кўп йиллик узилишлардан сўнг 2017 йилнинг январ ойида бу туманга ичимлик суви келтирилди. Шаҳарда газ ва чироқ таъминоти яхшиланган.
Бироқ шундай бўлса-да, бу ерда ишсизлик юқори эканлиги ва одамларнинг соғлиқ билан боғлиқ муаммолари кўплиги айтилади.
2019 йил 16 январда Мўйноқ туманини комплекс ривожлантириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Қарорга кўра Мўйноқ замонавий аэропорт, меҳмонхона, савдо ва кўнгилочар дам олиш марказлари, "селфи объект"лари, оптик толали Интернет тармоғи, IP-телевидениега эга бўлган замонавий шаҳарчага айлантирилади.
Ещё видео!