Бухоролик мутахассисимиз Ўткирбек ака Рўзиев олма дарахтига қуёш нури t.me/bogdorchilik яхши тушиши ва шамол айланиши яхши бўлишини таъминлаш мақсадида шакл бериш усулини кўрсатиб беради.
Нима учун кесилади?
Фақат қишда ёки эрта баҳорда бир марта кесиш
даври ўтди! Замонавий интенсив боғда бир неча
марта кесишга тўғри келиши мумкин:
▪▪Дарахтларни тўғри шакллантириш.
▪▪Дарахтларни қисқа вақтда ҳосилга киришига
кўмаклашиш.
▪▪Меваларни керакли рангга ва сифатга етка-
зиш.
Тиним даврида кесиш:
▪▪Шохларни янгилаш ва гулкуртакларни сийраклаштириш.
▪▪Ҳосилдорликни мувозанатлаштириш.
▪▪Касалланган ва синган шохларни йўқ қилиш.
▪▪Дарахт шохларини янгилаш (зарурият бўлса).
Баҳорда ўсиш бошланганда кесиш:
▪▪Баргсизланган шохларни камайтириш.
▪▪Дарахт юқорисида ўсишни сустлаштириш.
▪▪Мева тугувчи шохлар сонини камайтириш (за-
рурият бўлса).
Ёзда ўсиш даврининг ўртасида:
▪▪Сўрувчи кераксиз новдаларни кесиш.
▪▪Дарахт ичкарисига қуёш нурларини яхши кири-
ши ва рангли олма навларини яхши ранг оли-
шига кўмаклашиш (Гала, Пинк Леди).
Новдани учидан қисқартириш.
Тиним даврида новдани учидан қисқартириш ик-
кига: учки қисмдан қисқартириб кесиш ва сийраклаб
кесишга ажратилади.
Новдани учидан қисқартириш кесилган жойнинг
пастида жойлашган куртаклар ўсишини кучайтириб
юборади.
Ҳеч қачон бир ёшга тўлган новдаларни (шох-
ларни) учидан қисқартириб кесиб бўлмайди.
Тиним даврида қисқартириб кесиш дарахтнинг та-
биий ўсиши ва шаклини бузиб юборади, шунинг
учун эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, айниқса,
тез ўсаётган ёш дарахтларда. Агар бир ёшга тўлган
новдаларни қисқартириб кесилса жуда кучли янги
новдалар пайдо бўлади. Ушбу новдалар тик ўсиб,
дарахтга соя ташлайди, мева солмайди ва кесиш
ҳаражатларини оширади.
Кесиб бўлгандан сўнг дарахт юқорисидан
қаралганда учидан қисқартирилган новда ёки шох-
ларни иложи борича кўрмаслик керак.
Сийраклатиш учун новда ва шохлар она шох-
дан чиқиш асосида «ёқа» деб аталувчи кичик кер-
тик юқори қисмидан кесилади. Айнан шу ердан
кесиш имкон қадар кичкина жароҳат қолдиради,
жароҳат тез битади ва қишки музлашга таъсирчан
бўлмайди.
Тиним даврида новда ёки шохни тагидан кесиш
сийраклатиб кесиш дейилади. Сийраклатиб кесиш дарахтларни табиий ўсиш ва шаклига
таъсир ўтказмайди, сабаби —
бу кесиш апикал устунлик жараё-
нига таъсир этмайди. Сийраклатиб
кесишдан кейин кучли новдалар
пайдо бўлмайди.
Сийраклатиб кесиш натижасида
ҳосилсиз новда ва шохлар кесилиб,
қуёш нурларини дарахт бўйлаб яхши
тарқалишига ёрдам берилади.
Сийраклатиб кесиш, айниқса,
жуда қалинлашиб кетган шох-
шаббали дарахтларда қўл келади.
Боғда учидан қисқартириб кесиш
ўрнига доим сийраклатиб кесишдан
фойдаланишга ҳаракат қилиш керак.
Кесиладиган новда тагидан янги
новда ўсиши керак бўлмаганда сий-
раклатиб кесиш амалга оширила-
ди. Новда «ёқасидан» буртиб турган жойдан 1 мм
қолдириб кесилади.
Кечиктирилган кесиш. Қишда эмас, баҳорда
учидан қисқартириб кесиш.
Баҳорда, айниқса, кучли новдаларда ўсиш бош-
лангандан сўнг учидан қисқартириб кесилса, дарах-
тни қишда кесилгандан кўра фарқли бўлган таъсир
ўтказилади. Қишда кесилса, кесилган жой пастидаги
3 куртак кучли ўсиб, тор бурчак ҳосил қилиб ривожла-
нади. Агар, қисқартириб кесишни ўсиш бошлангунча
баҳорга қолдирилса, кесилган жойни 30–45 см пасти-
даги куртакларнинг барчаси кенг бурчак остида ўсади.
Бу нарса кечиктириб кесиш дейилади. Эркин
ҳолда яхши шохламайдиган олма навларига қўллаш
мумкин.
Гормонлар таъсири. Нега дарахтни қишда
қисқартириб кесганда кечиктириб кесишдан фарқ
қилади?
Баҳорда гормонлар томирдан новда учла-
ридаги куртакларга томон ҳаракатланади. Бу
тиним даври тугаб, уйғониш даври келганлиги-
ни англатади. Новда учидаги баргларда ауксин
номли гормон ишлаб чиқарилади ва илдизлар
томон ҳаракатланади. Ауксин юқоридан илдизга
ҳаракатланар экан, қуйидаги куртакларни новда
бўлиб ўсишидан тўхтатади.
Қишда новдаларни калласини олмасликнинг са-
баби, илдизда пайдо бўладиган гормонларни нов-
далар учига келиб, куртакларни уйғонишига қўйиб
беришдир. Уйғонган учки куртаклар ауксин гор-
монини ишлаб чиқаришни бошлаганда новдалар
қисқартирилиб кесиб ташланади. Ушбу кесилган
жойда новда қалинлиги камида қалам қалинлиги
билан тенг бўлиши керак. Булардан сўнг илдиз-
да пайдо бўладиган гормонлар тиним ҳолатидаги
(уйғонмайдиган) куртаклардан новда ўсиб чиқишига
мажбур қилади.
Ўзбекистонда замонавий интенсив олма боғлари [Матн] : қўлланма / Ш. Аброров
Ещё видео!