—Ўт пуфаги касаллигининг келиб чиқиш сабаблари нимада?
—Ўт пуфаги жигар ишлаб чиқарган ўт суюқлиги учун резервуар ҳисобланиб, у овқатланиш вақтида ўт суюқлигини 12 бармоқли ичакка ҳайдаб бериш вазифасини бажаради. Ўт пуфаги касалликлари бетартиб, пала партиш овқатланиш, ёғли маҳсулотларни ортиқ даражада исътемол қилиш, кам ҳаракатлилик, ўт суюқлигининг димланиши пайдо бўлади. Шунингдек, ўтда ўт йиғилганидан сўнг, ўт пуфаги деворлари таранглашади ва қон айланиши бузилади, натижада иккиламчи инфекция вужудга келади, организмда яллиғланиш пайдо бўлиши мумкин.
—Ўт пуфаги касалликлари асосан неча ёшдагилар орасида учрайди? Даволаш муддати қанча?
—Холецистит 50 ёшдан ошган аёлларда кўпроқ учрайди. Бу дард билан эркаклар аёлларга нисбатан кам касалланади. Болаларда эса кам учрайди. Касалликни даволаш муддати холецистит турига боғлик бўлади. Масалан: тошсиз холециститлар пархезга қатъий риоя қилиш, инфекцияга қарши дори воситалари ичиш, ўт суюқлигининг димланишини бартараф қилиш билан тез даволаниши мумкин. Тошли холециститлар эса кўп холатларда жарроҳлик йўли билан даволанади.
—Ўт пуфаги димланишининг дастлабки белгилари ва уни уй шароитида қандай даволаш мумкин.
—Ўт пуфаги димланганлигининг биринчи белгилари – овқатлангандан сўнг ўнг қовурға остида оғриқ бўлиши, кўнгил айниши, наҳорда оғиз бўшлиғида тахирлик сезилиши, ҳолсизлик ҳисобланади.
Уй шароитида пархезга риоя қилиш, пассив дюбажни қўллаш, ўт ҳайдовчи дори воситаларини ичиш, жўхори попуги дамламасини қабул қилиш тавсия этилади.
Уй шароитида дюбаж: Бунинг учун оч қоринга магний сульфат эритмаси ичилади. 30 дақиқадан кейин ўнг қовурға ости соҳасига иссиқ қўйилиб, чап ёнбош билан ётилади. Ёки минерал сувни ҳўплаб ҳўплаб уйқудан уйғонгач ётган жойда ярим соат давомида ичиш лозим бўлади. Шуни эътиборга олиш керакки, бу даволашда ўт пуфагида тошлар бўлмаслиги керак, акс ҳолда тош ўт йўлига тушиб «тана сариқлиги»ни келтириб чиқаради, оғриқ кучаяди. Бу борада албатта, шифокор мутахассис билан маслаҳатлашиш лозим.
ЎТ ҚОПИ КАСАЛЛИКЛАРИ ЎТ ҚОПИДА ТОШ ПАЙДО БЎЛИШИ
Теги
O'T PUFAGIO'T QOPIO'T QOPIDA TOSHO'T PUFAGIDA TOSHO'T QOPIDA TOSH BO'LSAO'T PUFAGIDA TOSH BO'LSANIMA QILISH KERAKO'T PUFAGINI DAVOLASHO'T QOPI KASALLIKLARIUY SHAROITIDA DAVOLASHYANGI VIDEO 20212021ЖЕЛУЧИ ПУЗЫРЖЕЛЧИ ПУЗЫРЛИЧЕНИЯ ДОМАДОМАШНЕМ УСЛОВИЕДОМАШНЫХ УСЛОВИЯХКАМНИ В ПУЗЫРЕОПЕРАЦИЯTOSHLARNI OLIB TASHLASHNIYAT SHIFODAVOSIDARMONIDORI DARMONQANDAY QILIBQILSA BOLADINIMA UCHUNQACHON