Тез тиббий ёрдам врачининг калтаклангани тўғрисида ёзди. Сайтнинг 12 сентябрда эълон қилинган материалида айтилишича, 10 сентябрь куни Мирзо Улуғбек тумани 5-бўлим Тез тиббий ёрдам бўлими шифокори Зафар Қаюмов ушбу тумандаги Қорасув 4-мавзеси 1-уй, 9-хонадонга касал кўришга борган.
Врач оғриб ётган болани кўраётган пайтда унга беморнинг отаси Абдумалик Каримов ташланиб, калтаклаган.
«Сен боламга қарамоқчи эмассан, билмайсан даволашни» қабилидаги иддаолар билан Зафарнинг ўнг кўзига мушт туширди. Гандираклаб ерга қулаган савлат бориб тиббий қутига урилди. Ўзининг аҳволи ночорлигига қарамай, беморга беғараз ёрдам кўрсатмоқчи бўлаётган шифокор хонадон эгаларининг минг маломат ва сўкинишлари остида ишини давом эттирган. Дағдаға ва беҳаё сўзларга парво қилмай, менга ишлаш учун имконият берасизми, деб ялинишни бошлайди...”, деб ёзди сайт.
Ещё видео!