Сувгача сотиб оламиз, аммо бутун тирикчилигимиз биласизми нима – биргина мана шу эскифурушликнинг орқасидан ўтаяпти, дейди қаҳрамонимиз.
Унинг шукр қилишича, “эскифурушлик бўлса-да, шу шароитда қилаётган ана шу ишидан юз фоиз рози”.
Эски-туски сотиб, ўн жондан иборат оиласини ҳам боқади, свет, солиқ борми ҳаммасини тўлайди, яна саккиз боласини ҳам ўқитади.
Қаҳрамонимиз Ғулом Сахий қирқ ёшлар атрофида.
У бундан олти йил бурун эскифурушлик билан шуғулланишга қарор қилади ва Мозори Шариф шаҳрида бир дўконни ижарага олади.
Асосан эскириб қолган уй-рўзғор буюмлари билан савдо қилади.
Таъбир жоиз, олувчилари ҳам, берувчилари ҳам харидорларнинг ўзлари.
Пулга эҳтиёжманд одамлар унга сотиш учун ўз уй-рўғор буюмларини олиб келишади.
Ғулом Сахий эса, ўзи уйма-уй юриб йиққанларини қўшиб, уларни ҳам сотувга қўяди.
Осма қозон бўладими, электр жиҳозлари, печка ёки рўзғор учун керак қандайдир темир-терсак – унинг ана шу кичиккина дўконидан топса бўлади.
Ғулом Сахий шу йўл билан яна қўли калта, ночор оилаларининг оғирини енгил қилади, ўзи ҳам рўзғорини ўтказади.
Унинг айтишича, ана шу савдоси орқасидан кунига 8-10 доллар атрофида пул топади.
Шундан $50 долларчасини дўконининг ижара ҳаққига беради.
Унинг ўз тажрибасидан келиб чиқиб айтишича, ҳозир харидордан кўра, унга ўзининг уй буюмларини сотаётган одамларнинг сони кўп.
Ўзбекистонга бевосита чегарадош Балх вилоятининг маркази бўлган Мозори Шариф яқин-яқингача Афғонистоннинг анчайин обод ва нисбатан хавфсиз саналувчи вилоятларидан бири бўлган.
Аммо сўнгги йилларда Афғонистоннинг қолган шимолий вилоятлари каби Балхда ҳам хавфсизлик билан боғлиқ вазият яхшигина издан чиққан.
Мозори Шариф шаҳридаги мухбиримиз Ҳаёт Шайбоннинг айтишича, худди шунинг баробарида, одамларнинг тирикчиликлари ҳам путур етган.
Ён-атрофдаги вилоятлардан қочиб келаётган минглаб сондаги дарбадарлар ҳисобига ҳам шаҳарда ночор одамларнинг сони кескин ортган.
Бунга нега сўнгги пайтларда Мозори Шарифда эскифурушлар дўконлари ва расталарининг сони жиддий ортиб бораётгани бир мисол, дейди мухбиримиз.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: [ Ссылка ]
Ещё видео!