Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни тушдан кейин фавқулодда Самарқандга келди. Озодлик мухбирларига кўра, Самарқанддаги Улуғбек обсерваториясидан Сиёб бозоригача бўлган ҳудудга машиналар киритилмаяпти, йўллар ҳамма томондан ёпиб қўйилган. Шоҳи Зинда мақбараси атрофида ғишт ташиётган юк машиналари кузатилган.
Озодликнинг мобиль мухбирлари Самарқанд шаҳрида 1 сентябрь куни тушдан кейин кучли милиция нарядлари пайдо бўлгани ҳақида маълум қилди.
Ҳокимият тизимларидаги Озодлик манбасига кўра¸ шаҳарга тушдан сўнг Бош вазир Шавкат Мирзиëев келган.
Шавкат Мирзиёевнинг 1 сентябрь куни тушдан сўнг фавқулодда Самарқанд шаҳрига келганини Озодликнинг шаҳар ҳокимиятидаги манбаси тасдиқлади.
“Улуғбек обсерваториясидан Сиёб бозоригача бўлган барча йўллар ёпилган, фақат ўша ҳудудда яшайдиган аҳоли киритилаяпти, бошқа ҳеч ким, машиналар ҳам қўйилмаяпти. Бош вазир ҳозир ҳам шу ерда”, деди Тошкент вақти кечқурун соат 8 да боғланган расмий манба.
Ещё видео!