Ўзбекистон: Коронавирус беморларини даволаганимиз тан олинмаяпти – чортоқлик шифокорлар шикоятда.
Коронавирус беморларини даволаб, президент қарорида ваъда қилинган рағбатлантириш пулларини ололмаётган шифокорлар масаласини Би-би-си бундан аввал ҳам ёритган эди.
Наманган вилоят Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими ходимлари ҳам Би-би-сига айни муаммо билан мурожаат қилдилар.
Бу тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, улар 20 июлдан бошлаб 14 кун давомида коронавирус беморларини тўғридан-тўғри даволашда иштирок этганлар, бироқ уларга 26 март куни имзоланган 4652-сонли президент қарорида белгиланган рағбатлантириш пуллари берилмаган.
Мазкур қарорда коронавирус беморлари билан мулоқотга киришадиган, улар жойлаштирилган объектларда ҳамда инфекцияни аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларига ҳар 14 кунлик меҳнати учун 5 миллион сўмдан 25 миллион сўмга қадар рағбатлантириш пуллари берилиши кўзда тутилган.
Бироқ чортоқлик шифокорлар 14 кун давомида коронавирус беморларини даволаш ишларида бевосита иштирок этганларига қарамай, уларга бор йўғи ойлик маошига қараб кунлик 6 фоизли қўшимча ҳақ берилганини айтмоқдалар.
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
#bbcuzbek Ўзбекистон, (Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston) Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - [ Ссылка ]
Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
Facebook: [ Ссылка ]
OK.RU: [ Ссылка ]
Instagram: [ Ссылка ]
Telegram: [ Ссылка ]
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Ещё видео!