Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамовнинг қотили ўз жонига қасд қилди.
Бу ҳақда Озодликка вазирликнинг юқори мулозимларидан бири ва Дилшод Акрамовнинг яқинларидан бири исми сир қолиш шарти билан маълум қилди.
Озодлик подполковник Дилшод Акрамовнинг ўз хизмат хонасида 4 август куни ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берганди.
ИИВ юқори мулозимининг айтишича, Дилшод Акрамовнинг қотили ҳодисадан кўп ўтмай "тезкор амалиёт натижасида" қўлга олинган.
Мулозимга кўра, Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи "ўз ходими томонидан чавақланган".
Ички ишлар вазирлиги мулозимининг айтишича, қотилликка ўлган ва ўлдирган ўртасидаги "шахсий можаро" сабаб бўлган.
Ўзини "Дилшод Акрамовнинг қариндоши", деб таништирган шахснинг Озодликка маълум қилишича, марҳумнинг "шогирди" бўлган пост-патруль ходими унинг иш кабинетига кириб, аввал юзига "кислота сепган, сўнгра танасининг турли нуқталарига пичоқ билан бир неча марта зарба берган".
Озодлик ўзини мақтулнинг қариндоши деб таништирган одам ҳақиқатан ҳам Дилшод Акрамов яқин қариндоши эканлигини ўз манбаси орқали аниқлади.
Ещё видео!