Ҳижобни фарзлигини билмайдиган одам йўқ, шунинг учун эй шайтон гапига кириб, ясан-тусан қулига айланган аёл мени эшитинг! Аллоҳдан қўрқинг, гуноҳларингизни кечиришини сўраб Аллоҳга чин дилдан тавба қилинг. Ҳали фурсат бор, уни ғанимат билинг. Бундай қабиҳ ишлардан тўхтаб, ўзингиз учун фойдали бўлган ишларга ҳарис бўлинг, эртага қайтиб борадиган жойингиз ҳақида тафаккур қилинг. Бир кун келиб зулматли, даҳшатли қабрда ёлғиз ўзингиз ётасиз. Ундан кейин эса Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида ҳисоб-китоб учун ёлғиз ўзингиз турасиз.
•
«Уларнинг барчаси Қиёмат Кунида ёлғиз ҳолда У Зотнинг ҳузурига келгувчидир». (Марям: 95)
•
Қиёматда бўладиган ҳолатларни; ҳисоб-китоб, амалларнинг тарозига қўйилиши, Аллоҳ таолога осий бўлган кимсаларга ҳозирлаб қўйилган жаҳаннам азобларини эсланг. Кўча-кўйда ясаниб, бегона эркаклар олдида юзингизни очиб, қоматингизни кўрсатиб юришдек қабих ишларга қўл уришдан олдин мана шу нарсалар ҳақида бир ўйлаб кўринг. Мен сизни яна бир бор ишонтириб айтаманки, қаршингизда турган Қиёмат даҳшатларининг биронтасига тоқатингиз етмайди. Жаҳаннам азоби ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади. Ўзингизга раҳмингиз келсин. Бундай ишларга энди қайта қўл ура кўрманг. Юзингизга тавба эшиклари ёпилиб қолмасдан ва жасадингиз узра тупроқ тортилмасдан олдин Аллоҳга ҳақиқий тавба қилишга шошилинг! Зеро, Аллоҳ таоло тавбаларни қабул қилгувчи, Меҳрибондир.
•
P.S.
Баъзи аёлларни кўрамиз, кўчада беморликдан эмас, Аллоҳга бўлган ҳаёларидан юзларини аптекада сотиладиган маска билан тўсиб юришади.
Шундай Аёлларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.
Ещё видео!