Ўзбекистон: Мирзиёев қўшхотинлиликни йўқотолмади, йўқотолмайдими? – ноқонуний никоҳлар, қўшхотинлилик сўнгги ҳафталарда Ўзбекистон ва Россияда яна кун тартибига чиққан, яна қизғин муҳокамаларга замин бўлган мавзулардан бирига айланган.
Ўзбекистонлик масъуллар мазкур муаммога ечим топа олмаётган кўринган пайтда, Россияда масала, таъбир жоиз, кўндаланг – қўшхотинлилик қонунийлаштирилиши керак қабилида қўйилган.
Бу каби таклиф яна Россия ва Москва Бош муфтийлари томонидан илгари сурилган, ҳатто, бунинг нега кераклиги рақамлар ва фактларда бирма-бир санаб ҳам ўтилган.
Ўзбекистонда эса, йилига бир туманга юзта ноқонуний никоҳ ҳоллари тўғри келиши айтиларкан, баъзида ким томонидан ўқилгани ҳам номаълум бўлган айрим шаърий никоҳлар ажримлар сони ошишига таъсир қилаётгани алоҳида урғуланган.
Аммо сўз қай бир ёки нечанчи никоҳ ҳолати ҳақида кетаётгани тафсилотлари очиқланмаган.
Қўшхотинлилик, кўпхотинлилик Ўзбекистонда президент даражасида эътибор қаратилган мавзулардан бири бўлади.
Шавкат Мирзиёев қудратга келишидан саноқли ойлар ўтиб, 2017 йил ўрталарида мавжуд воқеъликка эътибор қаратган, махсус видеоселектор ўтказган.
Кўпхотинли эркаклар, айниқса, мулозимларни кескин танқид қилган ва тез орада бунга барҳам берилиши билан огоҳлантирган.
Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кўпхотинлиликка қарши курашни кучайтириш мақсадида иккинчи, учинчи ёки тўртинчи хотинга никоҳ ўқийдиган имомларни жазолашга оид қонун лойиҳасини ишлаб чиқаётгани ҳам билдирилганди.
Кўпхотинлилик Ўзбекистонда қонун билан тақиқланган: Жиноят Кодексининг 126-моддасига мувофиқ, кўпхотинлилик учун 3 йилгача қамоқ жазоси ва энг кам иш ҳақининг 50 баробаридан 100 баробарига қадар жарима белгиланган.
Шундай экан, ноқонуний никоҳ ҳолларининг Ўзбекистонда қайта кун тартибига чиқиши нимани англатади? Қўшхотинлилик ҳоллари муаммоми ёки ечим? Бугунги замонавий дунёда унга ёндашув қандай бўлмоғи керак? Бу ҳафталик жонли мулоқтимизни назардан қочирманг. Кўринг ва сиз ҳам ўз фикр-мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашинг.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: [ Ссылка ]
Ещё видео!