Эй мусулмонлар! Роҳинга мусулмонларига ёрдам беринг
Ал-Жазира нет веб-сайти 2020 йил 16 апрел пайшанба куни нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«Бангладеш ҳукумати уч юздан зиёд роҳинга мусулмонларини ҳибсга олди. Улар денгиз орқали Малайзияга етиб боришга муваффақ бўлолмай, Бангладеш соҳилларига қайтишга мажбур бўлган эдилар. Икки ой давомида денгизда адашиб юрган ушбу кемада йигирмадан зиёд йўловчи очликдан ҳалок бўлди. Бангладеш соҳил хавфсизлиги кучларидаги бир расмий пайшанба куни «Кеча 382 киши қутқарилган кема бортида камида 24 нафар роҳинга ҳалок бўлган», деди. Унинг қўшимча қилишича, «қутқарилганлар денгизда икки ой тентираб юрганлар ва очликдан тинкалари қуриган». Шунингдек, уларни – зулм ва репрессия остидаги – қўшни Мьянмага қайтариб юбориш тўғрисида «якуний қарор» қабул қилинган. Малайзиядаги ахборот манбаларига кўра, Малайзия ҳукумати ўзининг барча соҳилбўйи чегараларини коронавирус кириб келмаслиги учун ёпиб қўйган, шу сабабли кема қайтиб кетишга мажбур бўлган. Бундан икки ой олдин Бангладешдаги қочқинлар жамлоғида яшовчи кўпчилиги аёллар ва болалардан иборат тўрт юз нафар атрофидаги шахс Малайзияга етиб олиш учун Бенгал кўрфазидан йўлга тушишган эди. Бироқ Малайзиядаги жинояткор режим кемага ўзининг регионал сувларига киришига рухсат бермаган, сўнг Бангладешнинг жанубий шарқида жойлашган Кокс-Бозор шаҳрига қайтиб келгунларига қадар, оқим кемани халқаро сувда ҳафталаб оқизиб юрган... Ҳозирда бу шаҳарда 34та қочқинлар жамлоғи бор. Жамлоқларда аксар аҳолиси бутпарастлар бўлган Мьянмадаги репрессиядан қочиб келган миллиондан ортиқ қочқин яшайди».
Роя газетаси шарҳи:
Бу фожиали ҳодиса биринчи марта бўлаётгани йўқ ва мудом, дунё раҳбарлари, айниқса, мусулмон юртларидаги, шу жумладан Бангладешдаги ҳукмдорлар бу ҳолга кўз юмиб-сукут қилиб келишаётган экан, охиргиси ҳам эмас. Зеро, мусулмон юртларидаги ҳукмдорларнинг барчаси мустамлакачи кофир Ғардаги хўжайинларининг ёвуз режаларини амалга оширишмоқда. Бангладеш ҳукумати қочқинлардан «тўйган». Чунки у ўзидаги ёмон иқтисодий вазиятни дастаклаб, қочқинларни ортиқча юк, деб билади. Қайтиб кетишдан бош тортган қочқинларга жуда шафқатсиз муносабатда бўлишмоқда. Улардан исмлари террористлар рўйхатида бўлган бир нечтасини ҳибсга олди ҳамда Мьянмадаги тегишли органлар билан мувофиқлашган ҳолда, депортация қилгунларига қадар уларга овқат ҳам бермади, ҳаракатланишдан ҳам тақиқлади.
Ёлғиз Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатигина ушбу Уммат ишларига ғамхўрлик қилиб, уларни йиртқич мустамлакачи кучлар ва уларнинг мусулмон юртларидаги малайлари қўлидан озод этади. Шунинг учун роҳинга мусулмонларининг ҳақиқий озодлиги рошид Халифаликдан бошқа давлатда ҳаргиз рўёбга чиқмайди. Росулуллоҳ ﷺ
«وَإِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
«Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади», дея марҳамат қилганлар. (Муслим ривояти). Аллоҳнинг изни ила ушбу давлатнинг барпо бўлиш вақти келди. Инша Аллоҳ бунинг аломатлари яқин уфқда кўзга ташлана бошлади.
Ещё видео!