Толибон ўтган ой "баҳорий ҳужумлар"ни бошлаганини маълум қилган.
Орадан бир ҳафта ўтиб Мозори Шариф шаҳри яқинидаги ҳарбий жамлоқда камида 135 афғон аскари ўлдирилди.
Улар нишонга асосан хорижлик ҳарбийлар олинишини айтган.
Толибон жангарилари бу ҳафта Қундузни олиш йўлида Афғонистон шимолидаги бир туманни ишғол қилган.
Минглаб одамлар уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлган.
Афғонистонда НАТОнинг 13 минг аскари бор, шундан 8400 таси АҚШ қўшинларидир.
Президент Трамп маслаҳатчилари ундан Афғонистонга Толибон билан курашишга қўшимча 3 минг аскар юборишни сўрашмоқда.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Ещё видео!