#қабул2022
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайланган округларида сайловчилар қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги VI-62-110-14-0-К/22 сонли қарорига асосан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Касимов Абдумавлон Носирович “Чорсу” ва “Гулбозор” маҳаллалари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.
Учрашув чоғида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари юзасидан депутатга мурожаат қилишди.
Кўпгина муаммоли масалалар жойида ҳал этилди ҳамда узоқ вақтдан бери бетоб, ногиронлиги ва оғир аҳволдаги ижтимоий химояга муҳтож бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими ҳисоб-рақамидан маблағлар ажратилиши белгиланиб олинди.
Ещё видео!