"Тақдир эшиги" спектакли
"Маданият ва маърифат" телеканали
Шароф Бошбеков асари асосида
Алишер Навоий номидаги Наманган вилоят мусиқали драма ва комедия театри.
Саҳналаштирувчи режиссёр Хайрулло Солиев
Режиссёр ёрдамчиси Н. Қирғизов
Саҳналаштирувчи рассом Н . Алиева:
Шароф Бошбеков 1951 йилнинг 4 январида Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилди. Санъат институти мусиқали актёрлик бўлимида таҳсил олди. Муқимий номли театрда, Сирдарё вилояти театрида актёр сифатида фаолият кўрсатди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида (1983–1985), Ўзбекистон Миллий давлат академик драма театрида (1986–1987) адабий ходим бўлиб хизмат қилди.
Дастлаб “Г” варианти” (1981), “Ғурур” (1982), “Жумбоқ” (1986) каби ҳикояларини эълон қилди. Шундан сўнг бирин-кетин “Тушов узган тулпорлар” (1983) драмаси, “Тақдир эшиги”, “Эшик қоққан ким?” (1987), “Эски шаҳар гаврошлари” (1998), “Темир хотин” (1989) каби жиддий комедияларини яратди. “Темир хотин” комедияси нафақат республикамиз, балки бошқа мамлакатлар театрларида ҳам саҳнага қўйилди. Унда муаллиф фан-техника ривожи даврида инсон онги, дунёқараши, фаолиятида содир бўлаётган жиддий ўзгаришлар, жамиятдаги теран муаммоларни ҳажвий йўсинда очиб беради. Мазкур асар асосида тасвирга олинган бадиий фильм ҳам халқимизга манзур бўлди.
Ш. Бошбеков сценарийси асосида “Шариф ва Маъруф”, “Юзсиз” (1993), “Тилла бола” (1994) каби фильмлар яратилди. У “Масхарабоз” (1996), “Фарҳод ва Ширин” фильмларида ҳам сценарий муаллифи, ҳам режиссёр сифатида қатнашди. Унинг сценарийси асосида “Чархпалак” телесериали дунёга келди. Бундан ташқари “Тентак фаришталар” (1995), “Зўрдан зўр чиқса” (1996) каби саҳна асарлари ҳам республика театрларида муваффақиятли намойиш этилди.
Шароф Бошбековнинг “Темир хотин” асари 1989 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Шайхзода номидаги йиллик мукофотига лойиқ топилди.
Мустақиллик йиллари “Ўйин” (2002), “Дока рўмолнинг қуриши” (2004) телефильм сценарийларини ёзди; “Сўқмоқ” (2003), “Меҳр ва маузер” (2007) киноқиссаларини яратди. “Фалакнинг гардиши” (2009), “Мусофир бўлмагунча” (2009), “Тентак фаришта” (ҳикоялар, мақолалар, сценарий, 2010) мажмуалари нашрдан чиқди.
Шароф Бошбеков 1990 йилда Давлат мукофотига, 1999 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвонига сазовор бўлди. Шунингдек, 2001 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
"Тақдир эшиги" спектакли | "Taqdir eshigi" spektakli
Теги
uzbek filmuzbek film 2020yangi uzbek filmuzbek serialiyangi uzbek serialiuzbek seriali 2020uzbek Kinoyangi uzbek Kinouzbek Kino 2020узбекузбек филмузбек филм 2020янги узбек филмузбек сериалиянги узбек сериалиузбек сериали 2020otalar so'ziоталар сузи 2020узбек киноянги узбек киноузбек кино 2020шавкат мирзиёевshavkat mirziyoyevоталар сузибир жиноят изидан 2020оталар сузи 2020 янги сони